Telefon: (998-71) 232-60-23 Faks: (998-71) 232-60-22
G.V.Plеxanov nomidagi Rossiya Iqtisodiyot Universitetining Toshkеnt shahridagi Filiali
Университет ректорига табрик хати
Университет ректорига табрик хати
Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети ректори  Виктор Иванович Гришин Россия Федерацияси  Президенти Владимир Владимирович  Путиндан табрик мактуби олди
Филиалда Россия куни
Филиалда Россия куни
Бугун Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиалида  Россия кунини нишонлашга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасида учрашув
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасида учрашув
Филиалда бўлиб ўтган Россия кунига бағишланган тантанали тадбирлар, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонасида давом эттирилди, унда Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент шаҳридги филиали раҳбари расмий равишда  таклиф қилинди.
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш
Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ито Нобуаки Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюрди.
Назариядан амалиётга
Назариядан амалиётга
2019 йил 10 июндан 15 июнгача Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг  Тошкент филиалида 3-босқич бакалавриат «Ижтимой –меҳнат муносабатлари иқтисодиёти», «Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти», «Молия ва кредит» профиллари талабалари учун  асосий касбий кўникма  ва малакаларни ошириш амалиёти доирасида меҳмон маърузачилар иштирокида маърузалар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Қ.Х.Абдураҳмоновнинг йўл харитасини ва Г.В.Плеханов номидаги РИУ Тошкент филиалининг йўл харитасини амалга ошириш доирасида,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббусни амалга ошириш бўйича филиал жамоаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Оқтош» болалар соғломлаштириш оромгоҳида сайёр тадбир ўтказди.
Талабаларнинг ижодий қобилятларини ривожлантириш
Талабаларнинг ижодий қобилятларини ривожлантириш
Бешта ташаббусни амалга ошириш доирасида филиалда Ўзбекистон Республикаси бадиий Академияси рассомларининг маҳорат дарси бўлиб ўтди
Ҳурматли ҳамкасблар!
Ҳурматли ҳамкасблар!
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали йўл харитаси доирасида  2019 –йил май-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббусни амалга ошириш бўйича «Ёшлар маънавиятини юксалтириш, китоб мутолааси маданиятини кенг тарғиб қилиш» тўртинчи ташаббусни амалга ошириш кўзда тутилган.
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича Ўқув семинар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича Ўқув семинар
Филиал директори академик Қ.Х. Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ёшлар билан ишлаш бўйича ректор ва проректорлар учун семинар ишида иштирок этди.
Академик Абдурахманов Қ.Х. нинг мақоласи
Академик Абдурахманов Қ.Х. нинг мақоласи
«Правда Востока» газетасининг 2019 йил 2-июндаги Г.В.Плеханов номидаги РИУ Тошкент филиали директори, ЎзФА академиги Қ.Х.Абдураҳмоновнинг мақоласи чоп этилди.
Ўзбекистон Президентининг бешта ташаббусига бағишланган ҳафталик
Ўзбекистон Президентининг бешта ташаббусига бағишланган ҳафталик
Ўтган ҳафта Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни тарбиялаш ва таълим бериш учун шарт-шароитлар яратиш ва хотин қизларни иш билан таъминлаш бўйича бешта ташаббусни кенг ёритишга бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Университет ректори ордени
Университет ректори ордени
2019 йил 23-май куни Кремелнинг Кетрин залида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин мамлакатнинг 30 дан ортиқ таниқли шахсларини тақдирлади, шу жумладан, университет ректори В.И.Гришин иштирок этди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12



  • Yangiliklar
26.09.2018

Филиалда давра суҳбати

Тадбирда, Давлат статистика қўмитаси, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази ходимлари, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ўқитувчилари ва студентлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа фаолиятини янги босқичга кўтариш, статистика ахборотларини йиғиш, тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларни Интернет тармоғи, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий телеканаллар орқали кенг тарқатишни янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, бугунги “Ахборот асри”да статистик ахборотларнинг эркинлиги, ошкоралигини таъминлаш, мамлакатимизнинг ривожланиш кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш ҳамда турли йўналишдаги рейтингларда акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиқиб, халқаро статистик, иқтисодий ва молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро ташкилотларнинг 23 саволномаси доимий равишда тўлдириб келинаётгани қайд этиб ўтилди. Ҳозирда қўмита Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар билан яқин алоқа ўрнатиб, статистика соҳасида самарали ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Таъкидланганидек, қарор ижросини таъминлаш юзасидан Давлат статистика қўмитасида комплекс чора-тадбирлар дастури, назорат режаси 
ва вазифаларнинг ҳар бир банди ижроси бўйича харакат режалари ишлаб чиқилди. Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати 
ва ҳудудий бўлинмалари таркиби қайтадан кўриб чиқилиб, қўмита марказий аппарати таркибида янги бошқармалар ташкил этилди. Статистик ахборотларнинг максимал даражада очиқлигини таъминлаш мақсадида эълон қилинадиган кўрсаткичлар таркиби қайта кўриб чиқилиб, кенгайтирилди. Қўмитанинг расмий веб-сайти таҳлилий маълумотлар, бюллетенлар, доклад ва пресс-релизлар билан мунтазам равишда бойитиб борилмоқда.

Давра суҳбати қатнашчиларига Давлат статистика қўмитаси бошқарма бошлиқлари томонидан “Миллий статистика тизими, ислоҳотлар, натижалар ва келгусидаги вазифалар” ва “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилнинг январь-июнь ойлари якунлари бўйича ижтимоий–иқтисодий ривожланиши асосий кўрсаткичлари” мавзуларида маърузалар қилиниб, батафсил тушунтиришлар берилди.

Мазкур давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги июлдаги ПҚ-3698 сонли “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳамда 2018 йил 5 июндаги июлдаги ПҚ-3775 сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорларини ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган.

Давра суҳбати сўнгида, Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари тадбир иштирокчиларини қизиқтирган ва бошқа турли саволларга атрофлича жавоб қайтарди.


Yangiliklar