Telefon: (998-71) 232-60-23 Faks: (998-71) 232-60-22
G.V.Plеxanov nomidagi Rossiya Iqtisodiyot Universitetining Toshkеnt shahridagi Filiali
Ватан ҳимоячиларига ҳурмат ва эҳтиром!
Ватан ҳимоячиларига ҳурмат ва эҳтиром!
Академик Аюдураҳманов Қ.Х. Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҳарбий қисмнинг қўмондонлари ва аскарлари билан учрашув бўлиб ўтди
Ҳудудларда учрашувлар
Ҳудудларда учрашувлар
Йўл харитасини амалга ошириш доирасида Абдураҳманов Қ.Х. бир қатор ҳудудий таълим муассасаларида учрашувлар ўтказди
Ёшлар билан учрашув
Ёшлар билан учрашув
Ёшларнинг  илм-фанга  бўлган қизиқишини ошириш, билимларини кенгайтириш илмий ва амалий кўникмаларни ривожлантириш мақсадида  акад. Абдурахманов Қ.Х.  ТДИУ Академик  лицей ўқувчилари билан учрашди.
Юксак марралар сари
Юксак марралар сари
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, проф. Қаландар АБДУРАҲМОНОВнинг «Юксак марралар сари» номли мақоласи «Халқ сўзи» газетасида чоп этилди
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni
O’zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining haqiqiy a’zolarini tasdiqlash to’g’risida
Ихтирочи аёллар тақдирланди
Ихтирочи аёллар тақдирланди
Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент шаҳридаги филиали олима аёллари “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этдилар
Акад. Қ.Х.Абдурахмоновнинг мақолалари
Акад. Қ.Х.Абдурахмоновнинг мақолалари
“ Ўзбекистон овози” газетасида Филиал директори профессор Қ.Х. Абдурахмоновнинг
мақолалари чоп этилди
1-декабрь Бутун жахон  ОИТСга қарши кураш куни
1-декабрь Бутун жахон ОИТСга қарши кураш куни
1-декабрь Жаҳон ОИТСга қарши кураш куни арафасида, филиалнинг юқори босқич талабалари учун, филиал тиббиёт бўлими ходимлари ва Ёшлар итиифоқининг фаоллари ушбу мавзу бўйича маърузалар ва тақдимот материаллари тақдим этадилар  
Фаолиятга нисбатан масъулият
Фаолиятга нисбатан масъулият
Тошкент филиали олимларининг мақолалари   Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси нашри Ишонч газетасида чоп этилди.
Филиалда тадбир
Филиалда тадбир
Филиалда Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги нишонланмоқда
Дўстлик мушоираси
Дўстлик мушоираси
В. Г. Плеханов номидаги Россия Иқтисод университетининг Тошкентдаги филиалидаЎзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун муносабати билан адабий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбек тили -давлат тилига бағишланган маънавий-маърифий тадбир
Ўзбек тили -давлат тилига бағишланган маънавий-маърифий тадбир
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 28-йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12



  • Yangiliklar
19.12.2017

Ихтирочи аёллар тақдирланди

Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент шаҳридаги филиали олима аёллари “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этдилар.

photo_2017-12-15_00-34-50.jpg

Юртимизда илм-фан билан шуғулланаётган хотин-қизлар сафи кенгаймоқда. Бинобарин, бугун улар орасида 600 дан ортиқ фан докторлари, 4 минг 780 га яқин фан номзодлари, 5 нафар академик бор.

Бу пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” I Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида қайд этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда олима аёлларнинг инновацион ғоялари, лойиҳалари ва ишланмаларини амалиётга татбиқ этишга кўмаклашиш, фан-таълим ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Ихтирочи аёллар” уюшмаси томонидан ташкил этилган мазкур танлов ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Унда олималар, муҳандис, ихтирочи аёллар, конструкторлар, талаба ва ўқувчилар ўз инновацион лойиҳалари, рационализаторлик таклиф ва ишланмалари билан қатнашмоқда.

photo_2017-12-14_12-45-12.jpg

Танловнинг Тошкент шаҳар босқичи якунида “Энг яхши ихтиро”, “Энг яхши фойдали модель”, “Энг яхши саноат намунаси”, “Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси” сингари ўндан зиёд номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

photo_2017-12-14_12-47-19.jpg

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева иштирок этди. 


Yangiliklar