Telefon: (998-71) 232-60-23 Faks: (998-71) 232-60-22
G.V.Plеxanov nomidagi Rossiya Iqtisodiyot Universitetining Toshkеnt shahridagi Filiali
Долзарб мавзуда суҳбат
Долзарб мавзуда суҳбат
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 мартда тасдиқланган  87-02-698 сонли  дастурига мувофиқ,  Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг  Тошкент филиалида, талабалар ва филиал ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.  Тадбир терроризм  ва диний экстремизмнинг олдини олишга бағишланган.
Филиал талабаларини тақдирлаш
Филиал талабаларини тақдирлаш
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали талабаларига "SOTHIS AEGIS" компанияси кўнгилли ёрдам бериш ва ижтимоий ахамиятга молик ва маданий лойихаларида фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик сертификати топширилди.
Филиалдаги баҳор байрами
Филиалдаги баҳор байрами
Филиалдаги баҳор байрами яна бир қизиқарли воқеа- “Баҳор дастурхони” танлови билан ўтди.
Филиалнинг олимлари семинарда
Филиалнинг олимлари семинарда
2018 йил 16 май куни Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази,Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали билан ҳамкорликда “Ижтимоий муносабатларнинг хусусиятларини ривожлантириш контекстида 2021 йилгача Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси” мавзусида илмий - амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Индонезия илмий форуми
Ўзбекистон Индонезия илмий форуми
2018 йил 8 май куни   “Тадбиркорликни инновацион ривожлантириш”  VII Ўзбекистон –Индонезия  илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади.
Филиалда тантанали тадбир
Филиалда тантанали тадбир
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали талабалари, филиал Маънавий-маърифий ишлар бўйича кенгаши, Касаба уюшмалари  қўмитаси, Хотин-қизлар  қўмитаси, турли босқич талабалари кўмагида тантанали тадбир ўтказди. Байрамона муҳитда  Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали фахрийларни табрикладилар.
Филиалда шахмат мусобақаси
Филиалда шахмат мусобақаси
2018 йил 1 май куни Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида Стратегиялар залида  Тошкент шахридаги Олий ўқув юртлари талабалари (ўғил ва қизлар) ўртасида шахмат турнири бошланди.
Келажак молиячиларининг илмий лойиҳалари
Келажак молиячиларининг илмий лойиҳалари
Филиалда “Рақамли иқтисодиётнинг инновациялари” мавзусидаги илмий ва ижодий лойиҳалар тақдимоти шаклида “Молиячи” тўгарагининг очиқ йиғилиши бўлиб ўтди.
Тошкентда семинар
Тошкентда семинар
Тошкент шахридаги филиалда  Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг барча филиаллари директорлари ва раҳбарияти иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Россия иқтисодиёт университети вакиллари Expo-Russia Uzbekistan кўргазмасида
Россия иқтисодиёт университети вакиллари Expo-Russia Uzbekistan кўргазмасида
Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг вакиллари "Expo-Russia Uzbekistan-2018" халқаро саноат кўргазмасида иштирок этдилар.
Университет раҳбарияти Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда
Университет раҳбарияти Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда
Г.В.Плеханов раҳбарияти вакиллари 2018 йил 25 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ташкил этилган “Амалий стратегия ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” халқаро конференциясида иштирок этди.
 Халқаро конференция ўз ишини бошлади
Халқаро конференция ўз ишини бошлади
Филиалда   кенг  миқёсли  “Ёш олимлар -инноваторлар” илмий конференция ўз ишини бошлади.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12



  • Yangiliklar
24.11.2017

Фаолиятга нисбатан масъулият

Мамлакатимиз тараққиёти янги босқичга кўтарилди. Ушбу жараён фуқаролик жамияти ривожланиши ва демократик ислоҳотларнинг чуқурлашуви билан уйғун кечмоқда. Ислоҳотлар самарадорлигини янада кучайтириш, мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодиётни юксалтириш, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш, миллий манфаатларимиздан келиб чиқиб, конструктив ташқи сиёсат олиб боришдек муҳим вазифаларни қамраб олган 2017 — 2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Бундай шароитда касаба уюшмаларининг ўрни беқиёс бўлиб, айнан шунга кўра мазкур жамоат ташкилоти фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида меҳнат аҳлининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясида жонбозлик кўрсатиб келаётир. Филиалда касаба уюшма бошланғич ташкилоти хонаси ҳамиша ходимлар, профессор-ўқитувчилар, ёш илмий тадқиқотчилар билан гавжум эканлиги ҳам бежиз эмас.

Касаба уюшма ташкилоти ёшлар, ёрдамга муҳтож ходим ва ўқитувчилар ижтимоий ҳимоясига, кундалик ҳаётда учраётган турли ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинишида фаол иштирок этмоқда. Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили муноcaбати билан касаба уюшма қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида филиал ректори, профессор Қаландар Абдураҳмонов таклифи билан касаба уюшмасининг йиллик иш режаси такомиллаштирилди, аъзолар билан бевосита учрашувлар ўтказиш, уларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари асосида фаолият самарадорлигини ошириш асосий вазифа сифатида белгиланди.

Кези келганда, университетда таълим жараёни такомиллашуви, талабалар ва магистрлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларда ҳам касаба уюшма вакилларининг иштироки фаоллашганлигини таъкидлаш жоиз. Касаба уюшма қўмитаси тарбиявий аҳамиятга эга турли тадбир, учрашув ва танловлар ўтказилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси фаоллари билан ҳамкорлик қилаётир. Бу эса бўлажак иқтисодчиларнинг юқори малакали мутахасис сифатида шаклланиши, фуқаролик ва ватанпарварлик туйғуси юксалишида алоҳида ўрин тутаяпти. Касаба уюшма фаоллари талабаларнинг ахлоқий ва маънавий тарбияси, экологик маданияти ошишида ҳам кўмакдош. Жумладан, Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий, ободончиликка қаратилган тадбирлар ўтказилиб, жамоа аъзоларининг уларда фаол иштироки таъминланди. Албатта, фаолиятга танқидий кўз билан қараш, тартиб-интизомга қатъий амал қилишга ҳам масъулият билан ёндашилмоқда.

Турли байрам саналари муносабати билан профессор-ўқитувчилар рағбатлантирилаётир. Жумладан, университетда ишлаб пенсияга чиққан ходимлар ҳолидан хабар олиш йўлга қўйилган, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Турли миллат вакиллари фаолият олиб бораётган филиалимизда талабалар ўртасида халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувликка бағишланган суҳбат ва учрашувлар ўтказиш аънанага айланган бўлиб, масканимизда мунтазам равишда Ўзбекистон — Россия дўстлик жамияти аъзолари билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилган.

Касаба уюшма қўмитаси талабалар ва ходимлар, профессор-ўқитувчиларнинг спорт билан шуғулланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Университетда шахмат клуби, волейбол, баскетбол, футбол секциялари фаолият юритмоқда. Чунончи, Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда талабалар орасида турнир ўтказиш одат тусига кирганлиги, унда Тошкент шаҳридаги қатор олий ўқув юртлари талабалари ва профессор-ўқитувчилар ҳам иштирок этаётгани мусобақа нуфузини ошираётир. ўолиблар ва миллий спортимиз фахрийлари ректорат ва касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо ­совғалари билан тақдирланади.

Профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг ёзги таътилда дам олишини ташкил қилиш, дам олиш уйлари ва санаторийларга имтиёзли йўлланмалар билан таъминлаш ҳам диққат марказимизда.

Изчил саъй-ҳаракатларимиз таълим сифатига, илмий-тадқиқот ишлари ривожига, шунингдек, жамоада фаолиятга нисбатан масъулият ошишига хизмат қилмоқда.

Назар ҲАКИМОВ,

фалсафа фанлари доктори, профессор, Г.В. Плеханов номидаги Россия

иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали кафедра мудири,

Шамсуддин СЕТТИЕВ,

Г.В. Плеханов номидаги Россия

иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали касаба уюшма қўмитаси раиси


Yangiliklar