Telefon: (998-71) 232-60-23 Faks: (998-71) 232-60-22
G.V.Plеxanov nomidagi Rossiya Iqtisodiyot Universitetining Toshkеnt shahridagi Filiali
Алмашув дастурлари амалда
Алмашув дастурлари амалда
2018 йил 15 мартдан 25 мартгача Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали талабалари ва ўқитувчилари Иорданиянинг Мадаба шаҳрида жойлашган Германия-Иордания Университетининг   деворларида ўтказилган DAAD нинг “Барқарор тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш шароитида бизнес ахлоқ” лойиҳасининг учинчи босқичи доирасида бўлиб ўтган семинарларда иштирок этишди.
“Наврўз-2018” Ижодий танлови
“Наврўз-2018” Ижодий танлови
1,2,3 босқич талабалри ўртасида “Наврўз-2018” плакатларининг ижодий танлови якунланди.
Баҳор ва гўзаллик байрами
Баҳор ва гўзаллик байрами
Наврўз баҳор байрами шарафига Филиалда “Мисс Наврўз” анъанавий йиллик танлови бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни ва байрам дастурини тайёрлашда турли босқич талабалари, шунингдек филиал ходимлари иштирок этдилар.
Эксперт фикри
Эксперт фикри
“Халқ сўзи” газетасининг 2018 йил 30 март куни сонида эксперт фикри рукнида Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг “Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси мудири сиёсий фанлар доктори, профессор Шуҳрат Ғойибназаровнинг фикр мулоҳазалари.
Олисдаги залворли тоғлар
Олисдаги залворли тоғлар
Ўзбекистон Қахрамони, Халқ шоири, хасос адиб ва таржимон, атоқли давлат ва жамоат арбоби Абдулла Ориповнинг таваллуд куни арафасида қўлимга ажойиб Наврўз тухфаси –таниқли олим Қаландар Абдурахмонов қаламига мансуб  “Буюклар кахкашонида” (Ғафур Гулом номидаги нашриёт-матабаа ижодий уйи, 2018) номли китоб етиб келганида, хаёлимдан шундай хушвақт ўйлар кечди.
Буюк меросни ўрганиш
Буюк меросни ўрганиш
Филиалда Бобур ижодий меросини ўрганишга бағишланган тадбирлар ўтказилди
Буюк ўзбек шоири хотираси Москвада шарафланди
Буюк ўзбек шоири хотираси Москвада шарафланди
Тошкент филиалининг  талабалари ва раҳбарияти буюк  ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
Филиалда шеърият байрами
Филиалда шеърият байрами
Буюк ўзбек шоири Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан филиалда Шеърият байрами бўлиб ўтди.
Университет раҳбарияти билан учрашув
Университет раҳбарияти билан учрашув
Москвада университет раҳбарияти Тошкент филиали талабалари ва ўқитувчилари билан расмий учрашув ўтказди.
Ўзбекистоннинг инновацион тараққиёт дастури
Ўзбекистоннинг инновацион тараққиёт дастури
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, проф. Қаландар АБДУРАҲМОНОВнинг «Ўзбекистоннинг инновацион тараққиёт дастури» номли мақоласи «Ўзбекистон овози» газетасида чоп этилди.
Юбилей санасига бағишланган тадбирлар
Юбилей санасига бағишланган тадбирлар
Филиалда И.Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ватан ҳимоячиларига ҳурмат ва эҳтиром!
Ватан ҳимоячиларига ҳурмат ва эҳтиром!
Академик Аюдураҳманов Қ.Х. Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҳарбий қисмнинг қўмондонлари ва аскарлари билан учрашув бўлиб ўтди
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12



  • Yangiliklar
04.11.2017

Филиалда тадбир

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 3 ноябрь куни атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди.

_E0A4872.JPG

Республикамизни жуда оғир ва мураккаб йилларда бошқарган, эл-юртимиз шанига ҳам, ўз номига ҳам гард юқтирмай ўтган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов фаолиятини халқимиз тарихидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Хотира тадбирида сўзга чиққан таниқли иқтосодчи-олимлардан филиал директори акад.Қаландар Абдураҳмонов, с.ф.д., проф.Ғойибназаров Ш.Ғ., и.ф.д., проф.Исломов Б.А. Шароф Рашидовнинг давлат ва сиёсий арбоб сифатида элимиз, юртимиз олдидаги унутилмас тарихий хизматлари ва юксак инсоний фазилатлари ҳақида, жаҳонга таниқли адиб, адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қўшган қаламкаш эканлиги ҳақида талаба-ёшларга батафсил сўзлаб бердилар.

_E0A4897.JPG

Хотира тадбирида яқин ўтмишимизнинг мураккаб даврларида қарийиб чорак аср давомида ўзини аямасдан халқимиз, давлатимиз равнақига кўшган катта ҳиссаси, фидоий хизматларини халол ва покиза номини эл-юртимиз хеч қачон унутмаслигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги тарихий қарорнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Без имени-4 копия.jpg

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Миллатимиз ифтиҳори” мавзусидаги мақолалар танлови босқичларида филиал талабалари ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этдилар, филиалда Шароф Рашидов асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Ёшлар Иттифоқининг фаол аъзолари Шароф Рашидов асарлари бўйича тайёрлаган бадиий чиқишларини намойиш этдилар. Айниқса Ш.Рашидовнинг 3 нафар набиралари бизнинг ўқув юртимизда таълим олиб, мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшаётганликлари ва улар бугунги кунда бобоси ҳақида ёш талабаларга сўзлаб берганлиги қизиқарли бўлди.

_E0A4957.JPG

Зеро, ушбу хотира тадбирини ўтказишдан асосий мақсад - юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий-ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса кўшган буюк давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ҳамда давлат арбоби ва адибнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга бўлган истеъдодли талаба- ёшларни қўллаб қувватлашдан иборат бўлди ва талаба-ёшларда унутилмас таасурот қолдирди.


Yangiliklar