Telefon: (998-71) 232-60-23 Faks: (998-71) 232-60-22
G.V.Plеxanov nomidagi Rossiya Iqtisodiyot Universitetining Toshkеnt shahridagi Filiali
Долзарб мавзуда суҳбат
Долзарб мавзуда суҳбат
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 мартда тасдиқланган  87-02-698 сонли  дастурига мувофиқ,  Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг  Тошкент филиалида, талабалар ва филиал ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.  Тадбир терроризм  ва диний экстремизмнинг олдини олишга бағишланган.
Филиал талабаларини тақдирлаш
Филиал талабаларини тақдирлаш
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали талабаларига "SOTHIS AEGIS" компанияси кўнгилли ёрдам бериш ва ижтимоий ахамиятга молик ва маданий лойихаларида фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик сертификати топширилди.
Филиалдаги баҳор байрами
Филиалдаги баҳор байрами
Филиалдаги баҳор байрами яна бир қизиқарли воқеа- “Баҳор дастурхони” танлови билан ўтди.
Филиалнинг олимлари семинарда
Филиалнинг олимлари семинарда
2018 йил 16 май куни Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази,Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали билан ҳамкорликда “Ижтимоий муносабатларнинг хусусиятларини ривожлантириш контекстида 2021 йилгача Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси” мавзусида илмий - амалий семинар ўтказилди.
Ўзбекистон Индонезия илмий форуми
Ўзбекистон Индонезия илмий форуми
2018 йил 8 май куни   “Тадбиркорликни инновацион ривожлантириш”  VII Ўзбекистон –Индонезия  илмий-амалий конференцияси ўз ишини бошлади.
Филиалда тантанали тадбир
Филиалда тантанали тадбир
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали талабалари, филиал Маънавий-маърифий ишлар бўйича кенгаши, Касаба уюшмалари  қўмитаси, Хотин-қизлар  қўмитаси, турли босқич талабалари кўмагида тантанали тадбир ўтказди. Байрамона муҳитда  Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг Тошкент филиали фахрийларни табрикладилар.
Филиалда шахмат мусобақаси
Филиалда шахмат мусобақаси
2018 йил 1 май куни Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида Стратегиялар залида  Тошкент шахридаги Олий ўқув юртлари талабалари (ўғил ва қизлар) ўртасида шахмат турнири бошланди.
Келажак молиячиларининг илмий лойиҳалари
Келажак молиячиларининг илмий лойиҳалари
Филиалда “Рақамли иқтисодиётнинг инновациялари” мавзусидаги илмий ва ижодий лойиҳалар тақдимоти шаклида “Молиячи” тўгарагининг очиқ йиғилиши бўлиб ўтди.
Тошкентда семинар
Тошкентда семинар
Тошкент шахридаги филиалда  Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг барча филиаллари директорлари ва раҳбарияти иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Россия иқтисодиёт университети вакиллари Expo-Russia Uzbekistan кўргазмасида
Россия иқтисодиёт университети вакиллари Expo-Russia Uzbekistan кўргазмасида
Г.В.Плеханов номидаги РИУнинг вакиллари "Expo-Russia Uzbekistan-2018" халқаро саноат кўргазмасида иштирок этдилар.
Университет раҳбарияти Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда
Университет раҳбарияти Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда
Г.В.Плеханов раҳбарияти вакиллари 2018 йил 25 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ташкил этилган “Амалий стратегия ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” халқаро конференциясида иштирок этди.
 Халқаро конференция ўз ишини бошлади
Халқаро конференция ўз ишини бошлади
Филиалда   кенг  миқёсли  “Ёш олимлар -инноваторлар” илмий конференция ўз ишини бошлади.
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12



  • Yangiliklar
27.10.2017

Дўстлик мушоираси

В. Г. Плеханов номидаги Россия Иқтисод университетининг Тошкентдаги филиалидаЎзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун муносабати билан адабий тадбир бўлиб ўтди.

-Тадбирнинг мазкур даргоҳда ўтаётганидан ниҳоятда ҳаяжондаман, - деди Ойбек уй- музейи директори Ойнур Тошмуҳамедова. –Бувам, таниқли ўзбек ёзувчиси Ойбек Санкт- Петербургдаги Халқ хўжалиги институтида ўқиб юрган чоғларидаёқ, Блок поэзияси билан қизиқиб қолган. Кейинчалик Пушкин шеъриятига ошно бўлиб, унинг “Евгений Онегин” романини таржима қилган.

Олий ўқув юрти талабаси Левиза Катаманова Татьянанинг Онегинга мактубидан парчани ўзбек тилида ўқиб берди. Ушбу учрашув- мушоирада академик Қ. Абдураҳмонов бошчилигидаги педагоглар жамоаси ва талабалар Алишер Навоий, Нодира, Увайсий, А. Орипов, Э. Воҳидов асарларидан, шунингдек, россиялик ижодкорларнинг ўзбек тилига ўгирилган шеърларидан ўқиб беришди. Рус шеъриятидан қилган таржималари мутахассислар эътиборига тушган таъниқли шоир Мирпўлат Мирзо ҳайратини яширолмади: “Биз бу ерда ўзимиз учун ниҳоятда қадрли бўлган шеърларни тингладик. Бу шеърларни Ўзбекистонимиз келажаги бўлган университет талабаларидан эшитганимиз бизни янада кувонтирди”.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бош мутахассиси Муҳтарама Муротова, А. Қаҳҳор уй- музейи илмий ходими Мадина Шарафутдинова ва бошқалар ушбу олий ўқув юртида ўзбек тили ва адабиётига эътибор катта эканини таъкидлашди. Ўзбек Миллий академик театри директори, таниқли актёр Фатхулла Маъсудов тадбир иштирокчиларини табриклаб, китоб билан ажралмас дўст бўлишга чақирди. Университет битирувчиси Мурад Жўлдасбаев “Ревизор” спектаклидан Хлестаков монологини ижро этгани учун Миллий театрнинг мазкур спектаклига таклифнома билан тақдирланди.

Учрашув- мушоира сўнгида Олий ўқув юрти директори, “Ўзбекистон- Россия” дўстлик жамияти раисининг биринчи ўринбосари Қаландар Абдураҳмонов бу даргоҳда “Дўстлик жамияти” билан ҳамкорликда кўплаб тадбирлар ўтказилаётгани, янги лойиҳалар устида иш олиб борилаётгани ҳақида сўзлади.

Ф. Фахрутдинова

 “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2017 йил 27 октябр сонида филиалда булиб ўтган тадбир хакида мақола чоп этилди


Yangiliklar